Тошкент вилоятида «Tracker» 2та тиркамали трактор билан тўқнашди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий хабар берди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 20:55ларда, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-20 "Тошкент-Тўйтепа" автомобиль йўлининг 27-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридан Нурафшон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги "Tracker" русумли ҳамда бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги 2та тиркамали "МТЗ-80" русумли трактор иштирокида ЙТҲ юз берди.
Тўқнашув натижасида "Tracker" русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙТҲ юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024