Ўзбекистон | 13:03 / 15.10.2021
1772
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 56 дона “Регапен”, 2 дона “Селофен” ва  2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид