Ўзбекистон | 11:12 / 15.10.2021
1666
2 дақиқада ўқилади

Танқидга муносабат: Сариосиёдаги сув муаммоси бартараф этилди

Фото: Сариосиё тумани ҳокимлиги

Жорий йил 14 октябр куни Сурхондарё | Kun.uz Теlegram-каналида Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласида жойлашган 2 сотихли намунали уйларда 11 октябрдан буён ичимлик сув таъминоти узилиб қолгани юзасидан аҳоли томонидан йўлланган мурожаат берилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур мурожаат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, муаммо қисқа муддатда бартараф этилган.

Муносабатда ёзилишича, аҳоли томонидан йўлланган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилган. Ўрганиш давомида аниқланишича, Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласида жойлашган 2 сотихли намунали уйлар олдида янги бино қурилмоқда.

Бу ерда ер қазиш ишлари амалга ошириш вақтида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлайдиган 89 дециметр ўлчамдаги қувур тасодифан узиб юборилган. Оқибатда авария ҳолати вужудга келган ва муаммо бартараф этилгунча аҳолига сув етказиб бериш тўхтатилган.

Қайд этилишича, айни вақтда ҳолат масъул ходимлар томонидан бартараф этилиб, аҳолига ичимлик сув доимий равишда етказиб берилмоқда.

Танқидга муносабат: Термиздаги маҳаллани 2022 йилда «Обод маҳалла» дастурига киритиш таклифи берилгани маълум қилинди

Танқидга муносабат: Бойсундаги мактаб ўқувчиларини ташиш учун Damas машинасини олишга шартнома тузилган

Мавзуга оид