Ўзбекистон | 12:09 / 16.10.2021
12172
1 дақиқада ўқилади

Президент 20 млн сўм ойлик олаётган жарроҳ ҳақида гапирди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув давомида 20,5 млн сўм ойлик олаётган жарроҳ ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Менга бир ўқитувчи айтяпти, 3 йил олдин 1,1 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 5,5 млн оляпман. Сиз мени илмга қайтардингиз, деди. 

Андижондаги клиникада хирургия кафедраси мудири мен билан учрашувда шундай деди: “Мен фан докториман, кафедра мудириман, жарроҳман. 5 йил олдин 1,7 млн сўм ойлик олардим. Одамлар қўлига қарашга мажбур эдим. Ҳозир 20,5 млн сўм ойлик оляпман. Юзим ёруғ бўлди, қўлга қарашимга ҳожат қолмади”.

Мен аввал ҳам айтганман – ўқитувчилар маошини 1000 долларга етказмагунча тинчимайман. Бир сўм пул топсам, эллик тийини шуларники”, – дея президентликка номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид