Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган маст ҳайдовчи одам уриб юбориб қочиб кетди. Жабрланувчи вафот этди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган маст ҳайдовчи одам уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 октябр куни 20:00 ларда М41 Бишкек–Душанбе–Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жарқўрғон тумани Порлоқ юлдуз маҳалласи ҳудудидан ўтган 1556-километрида номаълум машина 1969 йилда туғилган С.М.ни уриб қочиб кетган.
Хабар вилоят ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушгач номаълум машинани қидириб топиш бўйича чоралар белгиланиб, суриштирув бошлаб юборилган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида фуқарони Жигули машинаси уриб юборгани, унинг бошқарувида эса Бойсун туманида яшовчи шахс бўлгани аниқланган. Гумонланувчи жавобгарликдан қутулиб қолиш учун машинасини устахонада таъмирлатган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жарқўрғон туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми, 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024