Жамият | 16:06 / 20.10.2021
2269
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда уй олиб бериш ва ўқишга киритиб қўйишни айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Сурхондарё вилоятида ўқишга киритиб қўйишини айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган, яна бир фуқарога уй олиб беришини айтиб ундан 1 900 АҚШ доллари олган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро З.А. фуқаро К.га 2 000 доллар эвазига субсидия балларини йиғиш орқали уй олиб беришни ваъда қилиб, шундан 100 долларини олиб, қолган 1 900 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, З.А. 2020 йилда 8 нафар фуқарони танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига уларнинг жами 19 800 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид