Ўзбекистон | 15:11 / 20.10.2021
2592
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга янги гувоҳнома олиш учун келган машина Қирғизистонда узоқ йиллардан буён қидирувдалиги аниқланди

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга янги гувоҳнома олиш учун келган машина Қирғизистонда узоқ йиллардан буён қидирувда экани маълум бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 15 октябрь куни Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Б.А. ўзига тегишли, 1987 йилда ишлаб чиқарилган “ВАЗ-2106” русумли машинанинг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ариза билан мурожаат қилган.

“ВАЗ-2106”нинг маълумотлари ва агрегат рақамлари текширилганда ушбу машина Қирғизистон Республикасидан олиб қочилгани ва 1998 йил 20 февралдан буён қидирувда экани аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда рўйхатга олинаётган, қайта рўйхатдан ўтказилаётган, рўйхатдан чиқарилаётган транспорт воситалари ИИВ “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими” базасидан текширувдан ўтказилиши лозим. Ушбу тизимдан текширувдан ўтказиш 2015 йилдан йўлга қўйилган бўлиб, у автоматик тарзда ишлайди.

Мавзуга оид