«Ҳокимнинг маҳалласи» деган тушунча бўлмаслиги керак – Шавкат Мирзиёев қурилишлардаги коррупция ҳақида гапирди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида қурилишлардаги коррупция мавзусига тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Жиззах вилоятида аҳолининг уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш мақсадида келгуси беш йилда жами 18 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади, уй-жойга муҳтож 3 мингта эҳтиёжманд оилага 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилади.
Шароф Рашидов, Зомин, Ғаллаорол, Бахмал, Пахтакор ва Фориш туманларида эҳтиёжга қараб, 6 минг хонадонли кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча, шифохона, савдо маркази каби объектлардан иборат Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади.
Шу билан бирга, Жиззах шаҳри аҳолиси бугунги кунда 180 мингдан ошиб, келгуси беш йилда 230 мингга етиши кутилмоқда. Лекин, шаҳарнинг инфратузилмаси 50 йил ичида анча эскириб, ҳали ҳам 50 минг аҳолига мўлжалланган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Соҳада ҳалигача коррупция бор. Энди фақат сифатга эътибор берилади. Маҳаллани танлашдан ҳам воз кечиш керак. “Ҳокимнинг маҳалласи” деган тушунча бўлмаслиги керак. Ҳамма маҳаллаларда қулайликлар бўлиши лозим. Энди зарур маблағ ажратилади, лекин жамоатчилик буни назорат қилиши керак. Шунда инсон қадри деган тушунчага муносиб иш қилган бўламиз”, – деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
09:25
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024