Ўзбекистон | 07:56 / 22.10.2021
2206
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда «Spark» олиб қочган фуқаро ушланди

Чирчиқ шаҳрида ўзганинг «Spark» автомашинасини эгасининг дўконга кирганидан фойдаланиб олиб қочган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 20 октябр куни соат тахминан 14:15 ларда Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Н.Ж. Чирчиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳар Аранча қўрғони Шарқ кўчаси 94 уй олдида турган номаълум шахс уни дўконга кириб кетганлигидан фойдаланиб, «Spark» автомашинасини олиб қочганлигини, машинани топишни ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят 2000 йилда туғилган Чирчиқ шаҳрида яшовчи вақтинча ишсиз бўлган М.П. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан, Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан, ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид