Косовода Россиянинг икки дипломати персона нон грата деб эълон қилинди
Маълум қилинишича, Косово президенти Вьоса Османи ички ишлар вазири Доник Гервалл-Шварцдан Россиянинг икки дипломатини персона нон грата деб эълон қилишни сўраган.
Қисман тан олинган Косово республикаси президенти Вьоса Османи Россиянинг Сербиядаги элчихонаси Приштина филиалида фаолият кўрсатувчи икки нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилинганини билдирди. У бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзди.
Унинг маълум қилишича, Османи бош вазир ўринбосари, ички ишлар вазири Доник Гервалл-Шварцдан Россиянинг икки дипломатини Косово миллий хавфсизлиги ва конституцион тузумига рахна солувчи зарарли фаолияти сабабли персона нон грата деб эълон қилишни сўраган.
«Бугун ТИВ россиялик бу икки амалдорни исталмаган шахс деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди ва бир вақтнинг ўзида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва тегишли органларни қарор бажарилиши борасида хабардор қилди», – деб ёзди Османи.
Косово ва Метохия автоном ўлкаси 2008 йилда мустақиллик эълон қилган, ҳозирда қатор халқаро ташкилотларга аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024