Ўзбекистон ТИВ толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида эканлигини маълум қилди
Абдулазиз Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш учун махсус жойлар ташкил этишни режалаштирмаяпти, чунки бунга зарурат йўқ.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтди.
“Толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи, албатта, кун тартибида турибди. Биз иттифоқчиларимиз, ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда бу йўналишда ҳаракат қиламиз. Аммо толиблар олдига қўйилган шартлар шунчалик жиддийки, уларга сепарат маънода реакция билдириш жуда хавфли. Террорчилик фаолиятининг сақланиб қолиши ёки толиблар томонидан унга қарши етарлича кураш олиб борилмаслигига кўз юмиш <...> - ва уларни тан ололмаймиз”, – деди у россиялик журналистларга берган интервьюсида.
Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш учун махсус жойлар ташкил этишни режалаштирмаяпти, чунки бунга зарурат йўқ.
“Қочқинлар оқими йўқ, умуман қочқинлар йўқ. Биз бошидаёқ қочқинларни қабул қилмаслигимизни билдирганмиз. Қочқинлар учун махсус жойлар ташкил этилмаган ва бўлмайди ҳам”, – деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024