Ўзбекистон | 09:53 / 22.10.2021
2017
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда уй ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида уй ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 сентябр куни Шеробод тумани Ғамбур маҳалласида яшовчи Л.Л. Қумқўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Унинг аризасига кўра, Жарқўрғон тумани Улуғбек маҳалласида яшовчи Б.Б. шу туманда яшовчи келини К.Х.нинг Қумқўрғон тумани Янгишаҳар маҳалласидаги уйининг ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам беришини айтиб 2020 йил сентябр ойидан бери жами 10 миллион 200 минг сўм пулларни олган. Аммо ҳозирги кунгача уйнинг ҳужжатларини тўғрилаб бермасдан пулларини ўзлаштириб кетган.

Қайд этилишича, 7 октябр куни Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид