Жамият | 22:23 / 25.10.2021
66241
2 дақиқада ўқилади

Ўйинчоқлар бизнеси қироли – миллионер Анвар Абдуқаюм билан суҳбат

Марказий Осиёнинг биринчи рақамли ўйинчоқ ишлаб чиқарувчиси, ўнлаб фураларда маҳсулот экспорт қилаётган тадбиркор Анвар Абдуқаюм – SUBYEKTIV'нинг навбатдаги қаҳрамони.

Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони ёшлар ва айниқса тадбиркорлар учун ҳам фойдали, ҳам илҳомбахш.

Биласизми, нолдан кўтарилган ҳар бир бизнесменнинг ўз ҳикояси бор, лекин ҳамма бизнесмен ҳам бу ҳикоясини маромига етказиб гапириб бера олмайди. Бироқ бугунги қаҳрамонимиз ҳақида бундай деб бўлмайди. Уддабурон тадбиркор Анвар Абдуқаюм билан суҳбат кўпларда янги фикрлар ва мотивация уйғотишига шубҳамиз йўқ.

Профессор ёки давлат хизматчиси бўлишни ният қилган талаба – бугун Марказий Осиёдаги энг йирик ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи завод эгаси. У асос солган “Visage Electric” МЧЖ узоқ йиллардан буён Toy Bola бренди остида ўйинчоқлар ишлаб чиқаради.

Компания бугунги кунда Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга маҳсулот экспорт қилмоқда.

39 ёшигача ҳавас қилгулик натижаларга эришган ишбилармон биз билан суҳбатда ҳаётини ўзгартириб юборган воқеа, бизнесга қандай кириб келгани, музокара ўтказиш сирлари ва Россиядаги ватандошлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Кўрсатув ёққан бўлса ва лойиҳа ривожига ҳисса қўшишни истасангиз, бунинг йўли осон: лайк босиш ва изоҳ ёзиш. Сизнинг эътиборингиз бизни ижод қилишга илҳомлантиради.

Муаллиф – Жамшидхон Зиёхонов.

Тасвирчилар –
Отахон Юсупов,
Муҳаммаджон Ғаниев.

Мавзуга оид