Сурхондарёда аукционда сотилган мулк савдога чиқариш талаблари бузилгани важи билан қайтариб олинди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида аукционда сотилган мулк савдога чиқариш талаблари бузилгани сабабли савдо бекор қилиниб қайтариб олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат бўйича билдирган муносабатида маълум қилган.
Муносабатда ёзилишича, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 14 январдаги қарздор «Шўрчи агросервис МТП» МЧЖдан ундирувчи Шўрчи тумани Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 208 миллион 225 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан МИБ Шўрчи туман бўлими томонидан 2020 йил 17 январ куни ижро иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, МИБ Шўрчи тумани иш юритувида қарздор «Шўрчи агросервис МТП» МЧЖ ҳисобидан ундирувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 12 та 687 миллион 159 минг сўмлик ижро ишлари мавжуд бўлган. Ушбу ишлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 251-моддасига асосан йиғма ижро ишига бирлаштирилган.
Ижро иши юзасидан «Шўрчи агросервис МТП» МЧЖнинг банк ҳисобрақамларига «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан инкассо топшириқномаси қўйилган.
Шунингдек, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган маъмурий ва ёрдамчи бинолари мавжудлиги аниқланиб, 2020 йил 18 март куни ушбу биноларнинг бир қисми хатланган.
Хатланган бинолар тегишли тартибда баҳолангандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 7 апрел куни мол-мулкни электрон-онлайн аукцион савдосига чиқариш ҳақидаги қарор билан аукцион савдоларига чиқарилган.
«Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан ўтказилган аукцион савдолар натижасида «Шўрчи агросервис МТП» МЧЖга қарашли бино «AVTO ORGATUVCHI» МЧЖ томонидан 287 миллион 620 минг сўмга сотиб олинган. Бу ҳақда 01.05.2020 йил 1 май куни АО-0813-021175-сонли баённома расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мол-мулкни электрон-онлайн савдоларига чиқаришда давлат ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя этилмагани аниқланиб, туман прокуратураси томонидан 2020 йил 13 май куни мол-мулкни электрон-онлайн аукцион савдосига чиқариш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида протест келтирилган.
Мазкур протест МИБ вилоят бошқармаси томонидан кўрилиб, қаноатлантирилган ва давлат ижрочисининг 2020 йил 7 апрелдаги қарори бекор қилинган.
Шундан сўнг «Шўрчи агросервис МТП» МЧЖнинг «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан 2020 йил 1 май куни расмийлаштирилган АО-0813-021175-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси Термиз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 18 августда кўрилиб, қаноатлантирилган.
«AVTO ORGATUVCHI» МЧЖнинг Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 18 августдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қилган шикоят аризаси вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясида 2020 йил 13 октябрда кўрилиб, қаноатлантиришдан рад этилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024