Жаҳон | 20:57 / 26.10.2021
18618
2 дақиқада ўқилади

АҚШда энг қиммат автомобил рақами сотувга қўйилди

Фото: opensea.io

АҚШда OpenSea криптовалюта онлайн-майдончасида Калифорния штатида рўйхатга олинган автомобил рақами сотувга қўйилди. Айни вақтда рақамнинг нархи 24 млн 600 минг доллардан ошиб кетди.

Автомобил рақамида бор-йўғи иккитагина белги бор бўлиб, У “ММ” кўринишига эга. Рақам унга нисбатан анча арзон турадиган McLaren 765 LT автомобилига ўрнатилган. Ушбу автомобил 360 минг доллар атрофида туради.

Маълумотларга кўра, Калифорнияда ҳозирда 35 млндан кўпроқ автомобил рақами рўйхатдан ўтказилган. Улар орасида иккита белгига эга рақамлар ноёб ҳисобланади ва қиммат туради. Айниқса, иккита бир хил белгига эга бўлганлари жуда қиммат баҳоланади.

Агар автомобил рақами ўз эгасини топса, у автомобиллар тарихида сотилган энг қимматбаҳо рақам бўлади.

Рақамни сотиб олган одам унинг ўзидан ташқари унинг ҳақиқийлигини исботловчи NFT-токенни ҳам қўлга киритади. Токеннинг ID-рақами ва QR-коди рақамнинг орқа томонига лазер ёрдамида ўйиб туширилган. Бу тарихда автомобил рақамининг NFT-токенга бириктирилиб биринчи марта сотилиши ҳисобланади.

Мавзуга оид