Жамият | 19:39 / 29.10.2021
2702
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Тожикистонга тегишли юк машинасининг тиркамаси чиқиб кетиб одам ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарё вилояти Денов туманида Тожикистонга тегишли юк машинасининг тиркамаси чиқиб кетиб рўпарадан келаётган Nexia машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 22 октябрь куни соат 10:30 ларда М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Денов тумани Чағониён маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1484-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тожикистонлик ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган юк машинаси билан Сариосиё-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда юк машинасига уланган тиркама чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Nexia машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси 1998 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Тожикистонга тегишли юк машинасининг тиркама уланган жойида носозлик бўлган.

Мавзуга оид