Жаҳон | 23:29 / 31.10.2021
9827
2 дақиқада ўқилади

Лукашенконинг Минскдаги тартибсизликлар вақтидаги автомати кўргазмага қўйилди

Беларусь президентининг қароргоҳи – Мустақиллик саройидаги кўргазмада давлат раҳбари Александр Лукашенко 2020 йил августда Беларусдаги норозилик намойишлари вақтида ўзи билан олиб юрган автомат пайдо бўлди.

Фото: State TV and Radio Company of Belarus

Кўргазмага қўйилган буюмлар сурати Лукашенко матбуот хизмати билан боғланган “Пул первого” телеграм-каналида эълон қилинган. “Пул сарой бўйлаб келаси экскурсияси вақтида эсдаликка суратга тушиш учун қаерда навбат бўлишини билади”, деб айтилган хабарда.

Автоматдан ташқари музей экспонатлари орасида ОМОН кийими ва рамзи, “Батька учун” (За Батьку) ёзуви бўлган миллий байроқ ва махсус кучлар топширган ҳайкалча бор.

Бироқ кўргазманинг марказий элементи хавфсизлик хизмати ходимларидан бирининг қизи томонидан Лукашенкога 1 сентябрда туғилган кунига совға қилинган сурат бўлди. Таъкидланишича, ушбу суратни яратишга 6 ой кетган.

“Мен ва Коля (Лукашенконинг ўғли) автомат билан югуриб юрган вақтимиз”, деб изоҳ берган суратга ўшанда Беларусь президентининг ўзи ва “Бу ҳаётимдаги муҳим лаҳза бўлган” деб қўшимча қилган. “Мен санъат борасида мутахассис эмасман, бироқ бу сурат менга ёқди”, деб таъкидлаб ўтган давлат раҳбари.

Фото: Telegram /pul_1
Фото: Telegram /pul_1

Суратда 2020 йил 23 августдаги тартибсизликлар вақтида Лукашенко ўғли билан Мустақиллик саройига вертолётда учиб келгандан кейинги ҳолат тасвирланган. Ўшанда ота-бола Калашников автоматлари билан қуролланган бўлган.

“Белта” давлат агентлигининг хабар беришича, кўргазма Беларусда президент сайловларидан кейин юз берган воқеаларнинг бир йиллигига бағишланган.

Мавзуга оид