Спорт | 20:03 / 01.11.2021
8095
1 дақиқада ўқилади

Бокс. Саиджамшид Жаъфаров – чоракфиналда 

Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Саиджамшид Жаъфаров турнирдаги учинчи жангини ўтказди.

Фото: ЎБФ

-75 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси нимчоракфинал босқичида Озарбойжон вакили Козимзода Миршарифга қарши рингга кўтарилди. Уч раундда ҳам ҳакамлар Жаъфаровнинг устунлигини қайд этишди ва Ўзбекистон вакили кетма-кет 3-жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилиб, чоракфиналга йўлланма олди.

Жаъфаров бунгача 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтса, 1/16 финалда эса япониялик Юито Маривакини мағлуб этганди. 

Маълумот учун, бугун, 1 ноябрь куни яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

  • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Чу-Ен Лаи (Хитой Тайпейи) (23:10 дан сўнг)
  • -80 кг: Одилжон Аслонов - Робби Гонсалес (АҚШ) (00:30дан сўнг).

Мавзуга оид