Ҳукумат мажлисида қатор амалдорларга интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси президиумининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон бош вазири қабулхоналарининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарадорлигини ошириш, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳокимликларнинг бош вазир аппаратлари орқали юборилаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқишини таъминлаш борасидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналарига келиб тушган 68 705 та мурожаатнинг 67 220 таси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 37 225 таси ёки 55,4 фоизи ижобий ҳал этилган.
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишда жиддий қоидабузарликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Бундан ташқари, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этиш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни таъминлаш борасидаги ишларда йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Кўриб чиқиш якунлари бўйича масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан таъсирчан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар орасида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадримов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқбол Эргашев ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов бор.
Йиғилиш якунлари бўйича тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари маблағларини самарали ўзлаштиришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
21:36 / 24.10.2024