Сурхондарёда ер сотишини айтиб фуқаронинг 29 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ер сотишини айтиб фуқаронинг 29 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 октябрь куни Бандихон туманида яшовчи, С.С. Денов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризасига кўра, 2019 йил август ойида, ўзига таниш бўлган, Денов туманида яшовчи, Н.Ж. ўзига тегишли 5 сотих ерни 30 миллион сўмга сотишини ва ҳужжатлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 29 миллион сўм пулларни олган. Сўнг ушбу 5 сотих ерни С.С.нинг номига ҳужжатлаштириб бермасдан, пулларини ўзлаштириб кетган.
Қайд этилишича, жорий йил 14 октябрь куни Денов тумани ИИБ томонидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
14:20 / 24.10.2024
Хоҳиш бўлса бас: ташландиқ ерларни бўстонга айлантирганлар
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:21 / 26.09.2024