Ўзбекистон | 20:22 / 01.11.2021
2029
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юқумли касалликлар шифохонасида чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланди

Фото: Сурхондарё Экология

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юқумли касалликлар шифохонасида чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Жарқўрғон тумани инспекцияси инспекторлари вилоят Экология бошқармасининг 22021 йил 20 октябрдаги 301-сонли буйруғига асосан Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида текшириш ўтказган.

Текшириш давомида юқумли касалликлар бўлими мудири Т.Б. томонидан чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-прим 2-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, 810 минг сўм миқдорида жарима қўлланган.

Мавзуга оид