Ўзбекистон | 15:54 / 02.11.2021
3730
1 дақиқада ўқилади

Устюртга Бухородан Туркман қулонлари олиб келинди

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси

28-30 октябр кунлари “Жайрон” питомнигида кўпайтирилаётган турларнинг популяциясини сақлаб қолиш мақсадида “Мўйноқ келажак бунёдкорлари” билан шартнома имзоланди.  Жами 13 бош Туркман қулони Қорақалпоғистондаги “Сайгачий” қўриқхонасининг Жийдали бўлимига кўчирилди.

Қўшимча қилинишича, яна 162 бош Туркман қулонларини буюртма қўриқхона ва “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғига кўчириш режалаштирилган.

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 175 бош Туркман қулонларини “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ва "Сайгачий” қўриқхонасига кўчириш топшириғи белгиланган эди.

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси

Олдинроқ Устюртдаги фото-қопқонга «Қизил китоб»га киритилган жайронлар галаси тушиб қолганди.

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси

Мавзуга оид