Ўзбекистон | 13:25 / 03.11.2021
4957
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев Япония императори ордени билан мукофотланди

2021 йил 3 ноябрь куни Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Япониянинг мамлакатдаги элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Senat.uz

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида Содиқ Сафоевга Япония императорининг олий мукофоти “Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени” билан тақдирлангани муносабати билан Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэгининг йўллаган табрик хати топширилди.

Қайд этилишича, Сенат раисининг биринчи ўринбосарига икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун орден берилган.

Фото: Senat.uz

Шунингдек, учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсат, таълим, маданий, гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорлик муносабатлари, парламентлараро алоқалар билан бир қаторда илм-фан, таълим ва инновациялар бўйича ҳамкорлик ҳам жадал ривожланаётгани қайд этилди.

Фото: Senat.uz

Томонлар 2022 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида “Японияда Ўзбекистон йили” ва “Ўзбекистонда Япония йили”ни ҳамкорликда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича тайёр эканини билдирди.

Мавзуга оид