Гулистон шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ва оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда
2020-2021 йиллар давомида Гулистон шаҳрининг «Янги ҳаёт» массивида 478 та хонадондан иборат 12та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Бугунги кунга қадар 210та хонадондан иборат 5 кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Лазиз Аҳмедов Kun.uz’га маълум қилди.
Ушбу уй-жойлар аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, ёш оилаларга, оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳамда меҳнат мигрантларига, хорижда фаолият юритиб келган фуқароларга ажратилиши белгиланган.
Ҳозирги вақтда 268та хонадондан иборат 7та кўп қаватли уйлар қурилиши якунига етказилди. Ушбу уй-жойларни олиш учун фуқароларга давлат ҳисобидан субсидиялар ажратилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу уй-жойлардан 10та хонадон оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ажратилган бўлиб, уларга бошланғич пул бадаллари тўлаб берилган. Ҳозирда улар ўз хонадонига эга бўлган. 2021 йилда ҳам боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 10 нафар хотин-қизларга ҳам квота ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари, бу ерда қурилаётган уй-жойлардан ўз эҳтиёжига кўра бошқа фуқаролар ҳам фойдаланишлари мумкин. Келгусида массив ҳудуди янги кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига кенгайтирилади.
Мавзуга оид
12:47 / 22.07.2024
«Чек талаб қилиш — майда иш эмас» – Шерзод Қудбиев чек сўрагани учун тарсаки еган болага раҳмат айтди
10:34 / 21.07.2024
Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
10:27 / 11.07.2024
Навоийда ИИБ ходими картасидаги пулини ўғирлатган фуқародан пора олди
16:16 / 05.05.2024