Ўзбекистон | 12:19 / 06.11.2021
8054
1 дақиқада ўқилади

Чинозда фермер хўжалиги ер майдонини 25000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент вилояти Чиноз туманида фермер хўжалиги ер майдонини 25000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Х. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро О.нинг ишончига кириб, у билан «R.F.» фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,8 гектар ер майдонини 25000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид