Жиззахда бир килограммдан ошиқроқ марихуанани 45 миллион сўмга сотаётган самарқандлик ушланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида бир килограммдан ошиқроқ марихуанани 45 миллион сўмга сотаётган самарқандлик қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ошхона олдида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Пичоқчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс 1 килограмм 213 грамм марихуанани 45 миллион сўмга сотган вақтда ушланган.
«Дамас» машинаси ичида ўтириб савдони амалга оширган айбланувчидан гиёҳвандлик моддаси, 4 миллион сўм ҳамда 1 минг 400 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тарзда қамоққа олинган.
Мавзуга оид
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
14:00 / 24.10.2022
Самарқандда 20 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди
18:01 / 18.02.2022