Ўзбекистон | 12:01 / 08.11.2021
20149
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда 

Бугун ва эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида нам ҳаво массалари айланиб туради, бунинг ҳисобига Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Кечаси совуқ бўлади, ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз куни эса ҳарорат 10-15 даража илиққача кўтарилади.

10 ноябрда нам ҳаво массаси шимоли-шарқий томонга қараб ҳаракатланади ва республиканинг марказий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

11-13 ноябрда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат ноябрь ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача - 15-18 даража илиққача, жанубда эса 20-21 даража иссиққача кўтарилади.

Мавзуга оид