“Бир йил аввал отасини бериб қўйгандик, энди қизим касал” – мусибатни елкалаган ота-оналар
Ойлар давомида умрини Гематология шифохонасида хасталикдан фориғ бўлиш илинжида ўтказаётган бу ота-оналар ва болалар республиканинг турли вилоятларидан келишган. Уларнинг ҳар бирида дунёга сиғмайдиган дард мужассам.
Дўстларини соғинган Шаҳриёр
Тўрт ўғилни улғайтираётган Наргиза опа уларнинг бўй чўзиб ёнига кириб қолишидан хурсанд ва умидвор эди. Аммо учинчи фарзанди Шаҳриёрнинг оққон касаллигига дучор бўлиши оила учун катта мусибат бўлди.
“Бундай ҳолга тушишни ҳеч кимга раво кўрмайман. Нима қилишимизни билмай ўзимизни ҳар томонга урдик. 3 ўғлим қишлоқда, 90 га яқинлашиб қолган бувисининг қўлида қолган. Касаллик билан олишиб чарчаган болам дўстларини, момосини соғиниб йиғлайди. Уйга кетгиси келади”, дея йиғлайди у. Шаҳриёрнинг ота-онаси уни даволатиш учун ҳозирда пойтахтда ижарада яшашга мажбур бўлишмоқда.
Шаҳриёр Сафаровга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0417 3374 5658 онаси Наргиза Маҳманова номида
Сбербанк: 5336 6902 9323 9069 амакиси Рамазон Сафаров номида
Ўзим кўчада ётиб бўлса ҳам боламни даволатган эдим
“Болам роса 40 кун баланд иситма билан яшади. Унинг қийналганини кўриб чидашнинг иложи йўқ эди. Ўзим мусофир шаҳарда сарсон бўлиб, бир ой кўчада ётдим. Камроқ пул билан келгандим. Даволатиб олиб кетгандим ўғлимни. Шифокорларга раҳмат, болам соғайиши учун барча имкониятларини ишга солишди”, дейди кўз ёшларини тия олмай беморнинг отаси.
Шаҳриёр оққонни енгиб бутунлай тузала бошлаган эди. Лекин орадан 4 йил ўтиб яна дарднинг қайталаши оила аъзоларини мушкул аҳволга солиб қўйди.
Собирхон Адҳамжоновга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0451 7988 7973 отаси Анвар Қўшанов номида
Боламдан ажраб қолдим, деб ўйлагандим
Мурғаккина Амирхоннинг беғубор кўзлари онасининг кўз ёшларига ҳайрат билан тикилади. Бунинг сабаби эса унинг танасидаги дард билан боғлиқлиги гўдак тасаввурига сиғмайди.
“Ҳар бир аёл она бўлгач фарзанди унинг ҳаёти мазмунига айланар экан. Кечалари оғриққа чидолмай ўрнидан туриб кетади. Кўз олдингизда болангиз кучли оғриқлар билан олишаётган паллада қўлингиздан ҳеч нарса келмаса ундан ёмони йўқ экан. Шунақа қаттиқ оғриқ бўларди. Ўша вақтда “бўлди, боламдан ажралдим. Тамом энди” деб ўйладим”, хавотирларини сўзлайди онаси Аксана.
Амирхон Дилшодовга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0417 4441 2488 онаси Ғаниева Аксана номида
Виза: 4023 0602 3896 9959 онаси Ғаниева Аксана номида
Бир йил аввал отасини бериб қўйдик, энди қизим касал
Қашқадарёлик Гулзода ҳозир 13 ёшда. Хасталикни билмаган, билса ҳам парво қилмаган қизни даставвал бошқа касаллик билан шифохонада даволатишган. Аммо кейинчалик унда бошқа дард – оққон аниқланган. Бундан 1 йил аввал турмуш ўртоғидан айрилиб, тўрт қизи билан ёлғиз қолган Рисолат опа учун бу кутилмаган зарба бўлди: “Тўрт қизим бор, каттаси 11-синфда, кенжаси 1-синфда ўқийди, бу учинчи қизим. Отаси йўқ. Жигар циррозига чалинди, 6 ой тинимсиз даволатдик. Лекин фойдаси бўлмади, вафот этди”.
Боқувчисиз қолган оилага қариндошлари, қишлоқ аҳли қўлдан келганча ёрдам беришади. Аммо отасининг шифо топиши учун хонадонда арзигулик ҳамма нарсани сотишгани боис оила бемор қизнинг парваришида қийналиб турибди.
Гулзода Қуватовага оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0451 3589 5136 онаси Рисолат Абдуллаева номида
Ҳумо: 9860 0803 2335 8897 онаси Рисолат Абдуллаева номида
Суйган бандасига дард бериб синайди, дейдилар. Аммо шу билан бирга, биз – атрофдагиларнинг ҳам уларга муносабатимиз билан бизни-да синайди. Қўли ва қалби очиқ эҳсонсевар юртдошларимиз бу синовдан ёруғ юз билан ўтишларига ишонамиз.
Гулмира Тошниёзова
Тасвирчи – Азимжон Воҳидов
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024