Фан-техника | 12:05 / 12.11.2021
32267
1 дақиқада ўқилади

Hyundai ретрофутуризм услубидаги электромобилни намойиш этди

Hyundai компанияси қайта тикланган ва модификация қилинган Heritage сериясидаги иккинчи автомобилни намойиш этди.

Фото: Hyundai

Компания Mitsubishi билан биргаликда чиқарган 1986 йил Grandeur седани моделини янгилади. Бу ҳақда Hyundai сайтида хабар қилинган.

Автомобилнинг ташқи кўриниши деярли 80-йиллардаги каби, бироқ унга пикселли светодиод фара ва чироқлар ўрнатилган. Шунингдек, айрим безак элементлари хром билан қопланган.

Машина ичида ҳамма нарса ўзгартирилган: овоз ва бошқарув панелига эга кенг форматли сенсор экран ўрнатилган, фон ёритгичи ва кўзгу эффектидаги том қўйилган. Бундан ташқари, соатларни сақлаш учун махсус слот ва виртуал пианино каби яширин деталлар ҳам бор.

Концепт ягона нусхада. Ҳозирча у Сеулдаги Hyundai Motorstudio Goyang марказидагина намойиш этилди. Компания Grandeur автомобилигача Heritage сериясида Pony ҳэтчбекини ҳам намойиш этганди

Grandeur, 1986 йил, Hyundai

Мавзуга оид