Сурхондарёда «Обод маҳалла» дастурига тушган маҳаллага эски симёғочларнинг яроқлилари ўрнатилиши маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани Сарой маҳалласи «Обод маҳалла» дастурига киритилгани, аммо яроқсиз ҳолга келган симёғочларни алмаштириш масаласида қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандихон тумани ҳокимлиги хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Бандихон тумани Сарой маҳалласидаги яроқсиз симёғочларни алмаштириб беришни сўраб қилинган мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
«Сарой маҳалласида 4698 нафар аҳоли истиқомат қилади. Туман мутасаддиларининг маълумотларига кўра, Сарой маҳалласида 2021 йил «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида Бандихон туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Бандихон ТЭТК ПС Пахтакор Ф-1 ТП-181га қўшимча 160 кВА трансформатор ҳамда 1,8 км 0,4кВ электр узатиш тармоғи қурилиши режага киритилган. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда», дейилади муносабатда
Қайд этилишича, мурожаатда келтирилган ҳудуд маҳалланинг тарқоқ манзилларидан бири ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг реконструкциядан чиқарилган фойдаланишга яроқли таянч устун ва электр симлари мурожаатчилар таъкидлаган манзил бўйича ўрнатиб берилади.
Мавзуга оид
18:00 / 28.08.2024
Бандихон туманидаги “Бойсун чунгулсой” фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб пахта етиштириш режасини бажарди
12:34 / 29.07.2023
Бандихон прокурори ишдан олинди. У маҳалла раисларини сўкиб, фермерни калтаклаганда интизомий жазо билан қутулиб қолганди
13:33 / 13.07.2023
Бандихон прокурори маҳалла раисларини сўккани учун интизомий жазо олди. У камида маъмурий жавобгарликка тортилиши керак эди
21:09 / 12.07.2023