Навоийда давлат хизматлари кўрсатишда 9 ойда 3796 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилган
Навоий вилоятида 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами давлат хизматлари кўрсатишда 11 та ташкилот томонидан 3 796 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, рўйхатда 2003 та қонунбузилиш билан коммунал хизмат кўрсатиш идоралари “етакчилик” қилмоқда. Шунингдек, солиқ органлари 52 та, ер ресурслари ва давлат кадастр идоралари 135 та, молия идоралари 44 та, бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари 60 та, ҳокимликлар 88 та, соғлиқни сақлаш муассасалари 669 та қонунбузилишга йўл қўйган. Киритилган таъсир чоралари натижасида ваколатли идораларнинг 12 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган ҳамда 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, бошқарма томонидан 85 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, 84 нафар масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.
Айни вақтда вилоятда давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 150 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. 9 ойда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 244 381 та давлат хизмати кўрсатилган. Жорий йил давомида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан 4 299 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қайд этилишича, вилоятда 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 22 141 та туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилган, 8 038 та оилага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилган. Шунингдек, 1 019 ажрим, 4 547 ўлим ҳолати бўйича далолатнома ёзувлари киритилган.
Мавзуга оид
12:07 / 24.02.2023
2022 йилда кўп квартирали уйлардаги қонунбузилиш ҳолатлари учун 6 млрд сўмлик жарималар расмийлаштирилган
16:35 / 16.01.2023
Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди
08:57 / 28.11.2022
Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилади
09:01 / 10.10.2022