Сурхондарёда 17 ёшли йигитнинг вафотига сабаб бўлган қоидабузар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида 17 ёшли йигитнинг вафотига сабаб бўлган қоидабузар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 июнь куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-107 автомобиль йўлининг Денов тумани Себзор маҳалласидан ўтган 2-километрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. «Дамас» машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш ва тезлик қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг чап томонида ўзининг яшаш ҳовлиси эшиги олдида турган 2004 йилда туғилган фуқаро Б.К.ни уриб юборган. Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувда мазкур ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 1 йил бўлгани, шу муддат давомида у 15 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган. Шунингдек, у икки марта ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қочиб кетган. Шунингдек, қарама-қарши йўналишда машина бошқариб тегишли жазо олган.
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида инсон ўлимига сабабчи бўлган қоидабузар ҳайдовчига ҳукм ўқилган. Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топган ва унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024