Минск Россия ҳарбий базаларига эҳтиёжи йўқлигини билдирди
Виктор Хрениннинг сўзларига кўра, Беларусь ўзининг “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаларига эга бўлишни истамоқда.
Минск Беларусга Россиянинг ҳарбий базаларини жойлаштириш учун зарурат йўқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилди.
«Бизга Россия базаларининг нима кераги бор? Биз иттифоқ давлатимиз, бутун Беларусь армияси ва Россия кучларининг бир қисмини ўз ичига олган минтақавий қўшинлар гуруҳи бор. Зарурат бўлса, Россия ёнгинамизда. Улар ҳудудимизда бўлишади. Бу ерга авиацион ёки қандайдир базалар жойлаштиришнинг кераги йўқ”, — деди у.
Хренин шунингдек, Беларусь ўзининг “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаларига эга бўлишни истаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиядан бир нечта “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаси дивизионларини олиш ниятида эканини айтганди
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024