Навоийда қарийб 18 млн сўмлик “пақилдоқ” пақилламайдиган бўлди
Навоий шаҳрида 35 400 дона пиротехника воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz'га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Навоий шаҳрида бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида шаҳарнинг Л.Толстой кўчасида фуқаро Х.М. 35 400 дона пиротехника воситасини ноқонуний сотаётганда тўхтатиб қолинган. Қиймати тахминан 17,7 млн сўм бўлган 28,4 кг, 35 400 дона “Трения” ва “Британик” пиротехника воситаси далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам 14,4 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинганди.