Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Тошкент шаҳрининг аввалги бош солиқчиси Навоий вилоятига ҳоким бўлиб кетганди.
Юнусжон Насимжонов Ўзбекистон президенти фармойиши билан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 16 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Юнусжон Насимжоновни мутасадди идора вакилларига таништирган.
Юнусжон Насимжонов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент давлат техника университетини, 1997 йилда Тошкент молия институтини «Молия ва кредит» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ю.Насимжонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
Ю.Насимжонов солиқ органларидаги фаолияти давомида Фарғона ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар бош солиқчиси Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Нормат Турсунов 2018 йил ёзидан буён Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024