Ўзбекистон | 10:32 / 17.11.2021
1223
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқаронинг Captiva машинасини фирибгарлик билан сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг Captiva машинасини фирибгарлик билан сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 октябрь куни Денов тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи, С.Илҳом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризасига кўра, 2021 йил май ойида, Шўрчи туманида яшовчи, Л.Рустам Captiva машинасини 150 миллион сўмга савдолашиб, бошидан 15 миллион сўм бериб, қолган пулни бир ой муддатда беришини ваъда қилган ҳолда машинани олиб кетган.

Орадан 15 кун ўтганидан сўнг ушбу Captiva’ни Шўрчи туманида яшовчи Достон исмли шахсга 135 миллион сўмга сотиб, унинг номига расмийлаштириб берган. Аммо С.Илҳомдан қарз бўлган 135 миллион сўм пулларини бермасдан шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Қайд этилишича, жорий йил 1 ноябрь куни Л.Рустамга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид