Ўзбекистон | 13:08 / 20.11.2021
1891
1 дақиқада ўқилади

Кегейлида балиқлар қирилишига сабаб бўлган корхонага жиноят иши очилди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Кегейли тумани Дукир коллекторидаги майда балиқликлар ўлиб қолгани акс этган видео тарқалди. Унда айтилишича, балиқлар қизилмияни қайта ишловчи корхонанинг чиқинди сувларидан зарарланган.

Ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган. Текшириш натижасига кўра, сувнинг ифлослантирилганлиги ҳамда ҳайвонот дунёсига 51 млн. 840 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бироз олдин Устюрт текислигида 11 бош жайронни овлаган 2 нафар браконьер 4 йилга қамалганди.

Мавзуга оид