Жамият | 11:00 / 20.11.2021
1883
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Денов туманида марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 октябрь куни, Денов туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан туманнинг Кўкабулоқ маҳалласи ҳудудида тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Солижоннинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, омборхонасида 39 дона гугурт қутисига жойланган 132,65 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 2 ноябрь куни Ж.Солижонга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид