Жаҳон | 19:24 / 22.11.2021
4665
1 дақиқада ўқилади

Pfizer ва BioNTech болалар учун вакцинаси юз фоиз самарали эканини маълум қилди

Маълумот берилишича, клиник синовларнинг учинчи босқичида 2,2 мингдан ортиқ бола қатнашган. 

Фото: Marcelo Hernandez / Getty Images

Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиққан COVID-19га қарши вакцинаси 12-15 ёшли болаларни ҳимоя қилиш учун 100 фоиз самарали эканини тасдиқлади.

Компаниялар март охирида мазкур вакцина самарадорлиги 100 фоизни ташкил этишини билдирганди.

Маълумот берилишича, клиник синовларнинг учинчи босқичида 2,2 мингдан ортиқ бола қатнашган.

Қайд этилишича, компаниялар 12 ёшдан катта болаларни эмлашни кенгайтириш мақсадида тадқиқотлар натижаларини АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги регуляторларга тақдим этади.

Компаниялар баёнотига кўра, ҳозирда АҚШда ушбу ёш гуруҳи учун вакцинани фавқулодда ҳолатларда қўллашга рухсат берилган.

Мавзуга оид