Ўзбекистон | 19:20 / 23.11.2021
71722
2 дақиқада ўқилади

«Дарахт экилмаган, шунчаки тиқиб қўйилган» — президент Шайхонтоҳурдаги ҳолатни танқид қилди

Президент 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан кейин ҳудудларга илк ташрифини Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан бошлади. Давлат раҳбари туманда кўчат экиш жараёнини танқид қилди.

«Дарахт экиб қўйилган, лекин дарахт кўчатини бунақа тарзда экишни менсимаслик дейиш мумкин. Номига тиқиб қўйилган. Давлат нима учун дарахт кўчатларига шунча пул берди? Текин келмаяпти ҳеч нарса. 

Нимага бир жойда 5-синф, бошқа жойда 11-синф, дея майдонлар белгилаб берилмаган? Нима учун маҳаллалар ҳафтада бир кун ўзи яшайдиган уй атрофини йиғиштиришга чиқмайди? Бир қаватда ёки битта ҳовлида қанча одам бор?

Бугун биз кўрган маҳалладаги ҳолатда бир йилда бир марта ҳам қаралмаган. Қандай қилиб шу ҳолда жонажон юртимизни юқори марраларга олиб чиқишимиз мумкин?

Жамоатчилик назорати керак бизга. Шайхонтоҳур катта туман. Бошқа туманларга намуна бўлиш керак», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 

Мавзуга оид