Ўзбекистон | 09:52 / 23.11.2021
1847
2 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Музработ туманида ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 4 ноябрь куни, Музработ туман Чегарачи маҳалласида яшовчи, А.Аваз туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
У ўз аризасида 2021 йил июнь ойида, Сариосиё туманида яшовчи, Б.Бобомурод ўзининг ишончига кириб, укаси В.Воҳидни Музработ туманидаги Ҳарбий қисмга ишга киритишни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини алдаб олиб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, жорий йил 4 ноябрь куни Б.Бобомуродга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021