Ўзбекистон | 18:15 / 27.11.2021
6033
2 дақиқада ўқилади

БМТ Ривожланиш дастури Ўзбекистоннинг олис тоғ қишлоқларини сув билан таъминлайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожланиш Дастури ўзининг “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахиллик учун муҳим бўлган ҳудудларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ҳал қилувчи тоғли ҳудудларда ўрмонларни бошқариш” номли Техник кўмак Дастури доирасида олис – бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларнинг суғориш сув таъминотини яхшилашга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.  

Фото: БМТРД

Барча ишларни амалга ошириш учун лойиханинг пилот худудлари бўлган Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган ўз ичига 18 қишлоқлардан иборат бўлган 4 та махалладаги суғориш тизимини яхшилаш, айрим худудларда эса яратиш учун  учун сув таъминоти тизими ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском МФЙ таркибига кирувчи Пском,  Қуруқсой, Чакак қишлоқлари ва  Паркент тумани  Янги Санганак махалласи ҳамда Қашқадарё вилоятининг Хисорак МФЙ га қарашли Тамшуш ва  Ҳисорак қишлоқлари ҳамда Хисор МФЙга қарашли Чуқур қишлоқларида суғориш сув таъминоти учун қувур ётқизиш зарурлиги аниқланди.

Фото: БМТРД

Мазкур қишлоқлар сераҳоли худудлар бўлиб, аҳолининг асосий даромади чорвачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва сабзавот етиштиришдир. Бу қишлоқларда сув таъминоти тақчил бўлиб,  ўша ҳудуддан оқадиган дарё ўзанларидан тўғридан тўғри, қўлбола усулда ариқлар қазиб ўтказиш йўли билан амалга ошириларди. Мавсумий сув тошқинлари, тоғ кўчкилар ушбу худуд учун хос холат бўлганлиги боис қишлоқ аҳли ҳар йили ҳашар йўли билан бу ариқларни тозалайди. Шу сабаб одамлар сувни дарёлардан ташишга мажбур эди.

Эндиликда амалга оширилган ишлар туфайли мазкур қишлоқларда сув таъминоти билан боғлиқ вазият ўзгаради.

Мавзуга оид