Чиноздаги жуда қисқа масофаларда 20та пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани маълум бўлди
Чиноз туманида йўлнинг 120 метрлик қисмида жами 20та «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси ўрнатилгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқдаги танқиддан сўнг белгилар олиб ташланди. ЙҲХББ белгиларни ўрнатиш ишлари келишилмаган ҳолда амалга оширилганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда 120 метр масофа ичида 20 та пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани акс этган видео тарқалди. Бу Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида рўй бергани маълум бўлди
Блогер Отабек Машрапов вазиятни «кулгили ва қайғули» деб атаган. У Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида бундай белгилар етишмаётган маҳалда бир жойга бирданига 20та белги ўрнатилганини танқид остига олган.
У ўзи ва бошқа фаоллар доимий равишда масъул органларга пиёдалар ўтиш жойи белгилари етишмовчилиги тўғрисида хабар бериб бориши, аммо ойлар ўтса-да, бундай жойларда белгилар пайдо бўлмаслигини қайд этиб ўтган.
ЙҲХББ матбуот хизмати Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ички йўлда юз берган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
«Мазкур йўл қурилишида белгиларни ўрнатиш ишлари Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари билан келишилмагани, бунинг натижасида белгилар нотўғри ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу хатолик бартараф этилиб, амалдаги тартибга кўра йўлни белги ва чизиқлар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Шунингдек, жуда қисқа масофаларда, белгиланмаган жойларга нотўғри ўрнатилган 5.16.1, 5.16.2. пиёдалар ўтиш жойи белгилари олиб ташлангани акс этган сурат илова қилинган.
Мавзуга оид
09:01 / 31.05.2024
Чинозда 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18:28 / 10.05.2024
Тошкент аэропортини кўчириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди
08:15 / 30.04.2024
Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз эҳтиётсизлиги оқибатида чуқурга тушиб кетди
16:40 / 23.02.2024