Жаҳон | 18:20 / 29.11.2021
6056
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги кимёвий қуролларнинг 98,9 фоизи йўқ қилингани айтилди
Маълумот берилишича, ҳозирда АҚШда кимёвий қуроллар захирасини йўқ қилиш ишлари давом этмоқда ва 2023 йил охирида якунланади.
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти дунёдаги кимёвий қуроллар захирасининг 98,9 фоизи йўқ қилинганини тасдиқлайди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Фернандо Ариас маълум қилди.
"31 октябрь ҳолатига кўра, дунё бўйича 71 минг 511 метрик тонна ёки барча кимёвий қуроллар захирасининг 98,9 фоизи йўқ қилинди", - деди у.
Маълумот берилишича, ташкилотнинг кимёвий қуроллар захирасига эга ягона аъзоси АҚШ ҳисобланади.
Ҳозирда АҚШда ушбу захирани йўқ қилиш ишлари давом этмоқда ва 2023 йил охирида якунланади.
Мавзуга оид
15:21 / 26.02.2024
1917 йили Қўқон қонга ботирилишида кимёвий қуролдан фойланилганми?
02:20 / 16.11.2023
Франция суди Сурия президенти Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди
20:09 / 08.07.2023
АҚШ кимёвий қурол захирасини буткул йўқ қилди
11:28 / 08.07.2023