Жамият | 09:07 / 29.11.2021
2879
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда ўғлига пичоқ билан жароҳат етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ўғлига пичоқ билан жароҳат етказган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 ноябрь куни соат 21:00ларда, Шўрчи туманида яшовчи, А.Алишер яшаш уйида вояга етмаган ўғли В.Валишер билан ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолган. Сўнг қўлидаги ош пичоғини отиб юбориши оқибатида В.Валишернинг чап биқин қорин бўшлиғига кириб, тан жароҳат етказган.
Қайд этилишича, 6 ноябрь куни А.Алишерга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:23 / 17.04.2024
Тошкентда профилактика инспектори маст эркак томонидан пичоқланди
15:36 / 25.05.2023
Тошкентда 21 ёшли йигит ўз акасини ўлдириб қўйди
15:34 / 31.01.2023
Олмазорда 4 кишини пичоқлаган 20 яшар йигитга ҳукм ўқилди
13:53 / 21.11.2022