Ўзбекистон | 08:21 / 30.11.2021
8133
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди
Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган:
- Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси;
- 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;
- 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Концепция, Стратегия ва “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан масъулият жамоат хавфсизлигини таъминловчи давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилди.
Концепция ва Стратегияни босқичма-босқич амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:
- Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) – 2023-2025 йилларда ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди ҳамда ижросини қатъий назоратга олади;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши (В.Маҳмудов) – ҳар ярим йилда давлат органлари раҳбарларининг “Йўл харитаси” ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли чора-тадбирлар дастурлари ижроси, шу жумладан, мазкур дастурларнинг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўяди.
Мавзуга оид
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
21:05 / 29.03.2024
Президент жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришни буюрди
08:08 / 07.07.2023
1,1 млн гектар ерларни фойдаланишга киритиш концепцияси қабул қилинди
10:08 / 12.05.2022