Жаҳон | 18:51 / 01.12.2021
9491
1 дақиқада ўқилади

Мюнхенда иккинчи жаҳон уруши давридаги авиабомба портлаши оқибатида уч киши жароҳатланди

Ҳодиса Deutsche Bahn темирйўл оператори қурилиш майдонида содир бўлган.

Фото: AP

Германиянинг Мюнхен шаҳридаги қурилиш майдонида портлаш юз берди. Бу ҳақда Bild нашри хабар қилди.

Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Deutsche Bahn темирйўл оператори қурилиш майдонида содир бўлган. Иккинчи жаҳон уруши давридаги авиабомба портлаб кетган, дейилади хабарда.

Оқибатда уч киши жароҳатланган, бир киши оғир тан жароҳати олган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати, ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари иш олиб бормоқда.

Мавзуга оид