Умрзоқов Корея бош вазири ўринбосари билан Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга бўлажак ташрифини муҳокама қилди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Корея Республикаси бош вазири ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан видео-конференция шаклида музокаралар ўтказди.
Суҳбат кун тартибидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ўрин олди.
Томонлар режалаштирилган тадбирларни ташкил этишда фаол ҳамкорлик қилишга содиқликларини билдирди, шунингдек, инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида ишлаб чиқилаётган келишувларни назарда тутган ҳолда, олий даражадаги ташрифнинг иқтисодий қисмини муҳокама қилди.
Кутилаётган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш ва аниқ келишувларга эришиш учун учта қўшма ишчи гуруҳ тузилганлиги маълум қилинди. Уларнинг вазифаси устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича мавжуд масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат бўлади.
Музокаралар якунида бўлажак ташрифнинг бир қатор ташкилий ва мазмундорлиги масалалари юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024