Умумий овқатланиш корхоналарига бир қанча солиқ имтиёзлари берилмоқда
31 декабрига қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар уларга барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
31 декабрига қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар уларга барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида хабар бермоқда.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатида бўлган мавжуд қарздорлигини, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинган.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
10:20 / 24.09.2024
Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
08:20 / 01.07.2024
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда 10,6 трлн сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланди
09:08 / 01.06.2024