Ўзбекистон | 08:02 / 04.12.2021
2097
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган бошлиқ ўринбосари ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент туманида уй-жой коммунал хўжалиги эксплуатация бўйича бошлиқ ўринбосари «N.F.» МЧЖнинг ичимлик сувидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда «М.О.Ҳ» МЧЖнинг Тошкент тумани уй-жой коммунал хўжалиги эксплуатация бўйича бошлиқ ўринбосари Ш.К. «N.F.» МЧЖнинг ичимлик сувидан 7,9 млн сўмлик қарздорлигини электрон тизимга киритмаслик ҳамда қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид